Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ассанж суд харажатлари учун Швеция ҳукуматидан 1 млн доллар талаб қилди
Фото: REUTERS
Wikileaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж Швеция ҳукуматидан суд харажатларини қоплаш учун 9,25 млн швед кронаси (қарийб 1 млн доллар) беришини талаб қилди. Бу маблағ Швеция, Буюк Британия ва Эквадордаги юристлар хизмати учун сарфланади, деб хабар берди Svenska Dagbladet газетаси.
Ассанж шунингдек тергов давомида ҳужжатларни таржима қилиш учун 600 минг крона ($64,4 минг) ва БМТ ҳамда бошқа ташкилотларга сўровлар жўнатиш учун яна 1 млн крондан ортиқроқ ($108 минг) пул сўрамоқда.
Ассанжнинг адвокатлари таъкидлашича, харажатларга компенсация тўланиши учун "жиддий сабаблар" мавжуд, чунки Ассанж етти йил давомида қўриқлаб келинган.
Аввалроқ Жулиан Ассанж Австралиянинг янги паспортини олгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:36 / 24.04.2026
“Олимбоевларга уйини қайтаришга тайёрмиз” – Санжар Каримовнинг адвокати
11:46 / 14.04.2026
Сирдарё вилояти судяси 3600 доллар пора билан ушланди
10:49 / 13.04.2026
Шукуров ишида қамоққа олинган собиқ судяларнинг 3 нафари гаров эвазига озодликка чиқди
20:05 / 10.04.2026