Муқобил дарсликлар қачондан бошлаб синовдан ўтказилиши маълум бўлди
Вазирлар Маҳкамасининг “Умумтаълим мактаблари учун муқобил дарсликларни яратиш ва улардан фойдаланиш тизимига босқичма-босқич ўтиш механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан умумтаълим мактаблари учун муқобил дарсликларни яратиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
умумтаълим мактаблари учун яратиладиган муқобил дарсликларни таянч мактабларда 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб тажриба-синовдан ўтказади;
тажриба-синов натижаларидан олинган хулосалар асосида муқобил дарсликлардан фойдаланишни босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чораларини кўради.
Умумтаълим мактаблари учун муқобил дарсликларни яратиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги низомга кўра, муқобил дарсликларни яратишга қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги кейинги ўқув йилларида умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ҳамда ўқитувчилари фойдаланишлари учун тавсия этиладиган дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларнинг рўйхатини ва яратилиши лозим бўлган муқобил дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларга қўйиладиган талабларни оммавий ахборот воситалари ва вазирликнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида муқобил дарсликларни яратишдан бир йил олдин эълон қилади.
Эълонда тайёр оригинал макетларни топшириш ва уларга қўйиладиган талабларнинг амал қилиш муддатлари кўрсатилади.
Мазкур эълонда кўрсатилган талаблар бўйича ва муддатларда муқобил дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларнинг оригинал макетларини яратиш истагини билдирган ижодий жамоалар иштирок этиш таклифини Ишчи органга расмий хат билан тақдим этади ва белгиланган муддатларда оригинал макетларни тайёрлайди.
Яратилган (ишлаб чиқилган, тузилган) муқобил дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмалар оригинал макет ҳолатида Ишчи органга кўриб чиқиш учун белгиланган тартиб ва муддатларда расман тақдим этилади.
Ишчи орган тақдим этилган оригинал макетларни қабул қилади ва расмийлаштиради.
Ишчи орган қабул қилиб олинган оригинал макетларни қабул қилинган куннинг ўзида вазирлик ҳузурида вазирнинг буйруғи билан ташкил этиладиган экспертлар гуруҳига тақдим этади.
Экспертлар гуруҳи тақдим этилган оригинал макетларнинг чоп этилган варианти ҳамда электрон нусхаларини вазирлик томонидан тасдиқланадиган баҳолаш мезони асосида улар қабул қилинган кундан бошлаб икки ой муддатда экспертизадан ўтказади ҳамда тегишли хулосаларни Ишчи органга тақдим этади.
Ишчи орган ўтказилган экспертиза натижаларига асосан энг юқори баҳоланган муқобил дарсликларнинг (мажмуаларнинг) оригинал макетларини тажриба-синовдан ўтказишга розилик олиш мақсадида Мувофиқлаштирувчи кенгашга экспертиза якунлангандан сўнг 1 ҳафта муддат ичида тақдим этади.
Мавзуга оид
14:50 / 23.10.2024
Мисрда инглиз тилидаги илк Ўзбек тили грамматикаси дарслиги яратилди
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
11:54 / 29.09.2024
Собиқ совет давлатлари тарих дарсликларида Россия салбий образда тасвирланаётганидан шикоят қилинди
16:58 / 12.09.2024