Порошенко Украинанинг ракета қалқони ҳақида гапирди
Сўнгги беш йил ичида Украина ҳар қандай рақибни тўхтатиб қўйишга қодир ракета қалқонини кучайтирди. Бу ҳақда президент Пётр Порошенко ICTV каналидаги «Сўз эркинлиги» дастури эфирида айтиб ўтган. Эфирнинг ёзиб олинган нусхаси YouTube’да мавжуд.
«Бизда муваффақиятли синовдан ўтган ва минг километрдан ортиқроқ масофага отилиши мумкин бўлган ракета пайдо бўлди. Буларнинг барчаси украиналик мутахассислар томонидан яратилган», - деди давлат раҳбари. Унинг сўзларига кўра, Украина ҳарбийлари ҳозирда бундай турдаги қуролдан фойдаланишни ўрганишмоқда.
Бундан ташқари, Порошенко Украина армиясида кемаларга қарши ракеталар борлиги, улар нишонни аниқ олса «ўрта ва кичик синфдаги кема бардош бера олмаслиги» ҳақида гапирди. Президентнинг сўзларига кўра, Украина «300 километрлик радиусдаги, ҳужум қилмоқчи бўлган исталган кемани йўқ қилиш» имкониятига эга.
Бундан олдин, Украина етакчиси Пётр Порошенко мамлакат президентлигига номзод Владимир Зеленскийни ўзи билан дебатларга келишга чақирганди.
Мавзуга оид
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
14:56 / 12.11.2024
Макрон ва Стармер Трамп ғалабасидан кейин ҳам Украинани қўллашда «собит» бўлишга ваъда беришди
11:51 / 12.11.2024