Хитой Халқ Республикасига хизмат сафари билан борган Самарқанд вилояти делегацияси аъзолари Хэнан провинциясида иш бошлаган XIII савдо ва инвестициялар халқаро ярмаркасида Самарқанднинг савдо ва инвестицион салоҳиятини намойиш этишди. 

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, мазкур ярмаркада тадбиркор ва ишбилармонлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиши билан бир қаторда тадбиркорлик учун яратилган шарт-шароитлар, вилоятнинг иқтисодий ва инвестицион салоҳияти кўргазмали воситалар асосида тақдимот қилинди. Бир қатор хорижий тадбиркор ва ишбилармонлар билан музокаралар олиб борилди.

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, Хэнан провинциясининг маҳаллий тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ўтказилди. Бизнес форум давомида самарқандлик тадбиркорлар инвестицион лойиҳалари ҳақида маълумот бериб, ҳамкорлик олиб бориш масаласида хитойлик тадбиркорлар билан музокаралар ўтказишди ҳамда қатор меморандум ва шартномалар имзолашга эришилди. 

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Делегация аъзоларининг ХХРга ташрифи давом этмоқда.