Amazon асосчиси компания келгусида кўп миллиардлик йўқотишларга тўқнаш келишидан огоҳлантирди
Amazon асосчиси ва дунёнинг энг бой одами Жефф Безос компания акциядорларини келгусида компания йирик кўнгилсизликларга муқаррар тўқнаш келиши ва улар миллиардлаб долларларга тушишидан огоҳлантирди. У бу ҳақда ўзининг акциядорларга йўллаган ҳар йиллик мактубида маълум қилган.
“Ўсиш сари ҳаммаси масштабланиши лозим, жумладан сизнинг муваффақиятсиз тажрибаларингиз ўлчами ҳам. Агар муваффақиятсизликлар кўпаймаса, унда сиз барчасини ҳаракатлантира олувчи кўламда бирор янги нарса ярата олмайсиз”, деб ёзган Безос мактубида.
У Amazon унинг даражасидаги компанияларга хос бўлган кўламда тажрибалар ўтказмоқчилигини ва бу ўз ортидан миллиардлик йўқотишларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган.
“Биз яхши лойиҳаларни амалга оширишга астойдил ҳаракат қиламиз, бироқ уларнинг барчаси ҳам ўзини қопламайди. Акциядорларга айтадиган яхши янгилигим шуки, битта ютуқли лойиҳа муваффақиятсизлик келтирган қолган лойиҳаларнинг харажатларини бир неча марта қоплаб юбориши мумкин”, деб ўз сўзларини якунлаган Безос.
Миллиардер компаниянинг деярли бир вақтда пайдо бўлган иккита лойиҳаси – Fire смартфони ва Echo “ақлли” карнайини бунга мисол тариқасида келтирган. Унинг айтишича, смартфон муваффақиятсизликка учраган ва компания 2015 йилда унинг ишлаб чиқарилишини тўхтатган. Смартфонни ишлаб чиқиш учун эса 170 млн доллар сарфланган.
“Биз бу лойиҳалар келгусида муваффақиятли бўлиши у ёқда турсин, якунда қандай кўринишда бўлишини ҳам ишонч билан айта олмаганмиз”, деб тан олган Безос ва компания орттирилган тажрибани муваффақиятли маҳсулотлар – Alexa овозли ёрдамчисига эга Echo карнайини ривожлантиришда қўллай олганини таъкидлаб ўтган.
Компаниянинг 2018 йил натижаларига кўра соф даромади 10,1 млрд долларни ташкил қилди. Охирги 3 йил ичида бу қиймат 3 мартадан зиёдроққа кўпайган. Йиллик ҳисобда тушум 30 фоизга ошиб, 232,9 млрд долларгача етган.
Мавзуга оид
22:52 / 11.11.2024
Amazon ўз ҳайдовчи ва курерлари учун навигацияга эга ақлли кўзойнакларни яратмоқда
23:26 / 17.09.2024
Amazon ўз ходимларини офисдан туриб ишлашга қайтармоқчи
14:05 / 24.08.2024
Amazon ходими бир ярим йил деярли ишламай, 555 минг доллар маош олди
21:10 / 03.08.2024