Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, украиналиклар Россия каби «асосий таҳдид»ни унутмасликлари керак. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Украина сайловлардан сўнг Россияга босимни кучайтиришига тўғри келади.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Москва ва Киев ўртасидаги музокаралар «глобал коалиция ишончини йўққа чиқариши» мумкин.

Порошенконинг таъкидлашича, Украина аҳолиси «ўз давлатини йўқотиб қўйиши» эҳтимоли мавжуд.

Бундан олдин, Порошенко Украинанинг ракета қалқони ҳақида гапирганди.