Жамият | 17:04 / 12.04.2019
13111
1 дақиқада ўқилади
Юридик университетга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 11 000 доллар олган шахс ушланди
Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан фуқаро М.Т.нинг мурожаатига асосан терговга қадар текширув олиб борилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Унда фуқаро М.Г. 2018 йилда юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.Т.ни Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 11 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
15:30 / 22.10.2024
Тошкентда Lacetti икки пиёдани уриб юборди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
16:18 / 25.09.2024
Тошкентдаги мактаблардан бирида ўқитувчи «гап қайтаргани» учун ўқувчини урди
19:10 / 13.09.2024