Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар Наманганда Италия олмасини тўхтатиб қолишди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда цитрус меваларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
Тезкор тадбир давомида, “Наманган-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро С.А бошқарувидаги “ISUZU” юк автомашинаси Поп туманида жойлашган йўл патрул хизмати масканида тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда етиштирилган 110 миллион сўмлик, оғирлиги 3638 килограмм бўлган 5 турдаги цитрус мевалари борлиги аниқланди.
Ноқонуний олиб келинган цитрус мевалари орасида Перуда етиштирилган узум ва авакадо, Бразилия давлатида етиштирилган лайм, Жанубий Африка ноки ва Италия олмалари мавжуд бўлган.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
19:10 / 19.02.2026
Норинда кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
08:36 / 19.02.2026
Наманганда икки “Дамас” тўқнашди: 1 киши ҳалок бўлди
11:40 / 11.02.2026
Учта ҳудудда божхона бошлиқлари пенсияга чиқарилди
19:37 / 07.02.2026