Ўзбекистон | 17:13 / 16.04.2019
7346
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Грузия ўртасида тўғридан-тўғри авиарейс йўлга қўйилмоқда

Фото: KUN.UZ

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2019 йил 16 июлдан бошлаб, Тошкент- Тбилиси -Тошкент йўналишида мунтазам йўловчи қатновларини тақдим этади. Бу ҳақда Kun.uz’га авиакомпания хабар берди.

Қатновлар ҳафтасига 2 марта, сешанба ва жума кунлари қуйидаги жадвалга асосан бажарилади (маҳаллий вақт):

Сешанба: HY-745 Тошкент 15:50 - Тбилиси 18:30
Сешанба: HY-746 Тбилиси 19:30 - Тошкент 23:50

Жума: HY-745 Тошкент 08:00 - Тбилиси 10:40
Жума: HY-746 Тбилиси 11:40 - Тошкент 16:00

Парвозлар замонавий Airbus-320 самолётларида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Грузия авиация маъмуриятлари мамлакатлар ўртасида авиақатновни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказганди. 

СССР парчаланганидан сўнг икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов ҳам тўхтаб қолган. Бугунги кунда парвозлар учинчи давлатлар орқали йўлга қўйилган ва Тошкентдан Тбилисига сафар учун минимал вақт саккиз соатдан ортиқни ташкил этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид