22 апрель куни GM Uzbekistan АЖ автомобилларини Қирғизистон Республикасига экспорт қила бошлади. Қирғизистонга автомобиллар Ravon бренди остида экспорт қилинади.

Компания хабарида айтилишича, бугунги кунгача ширкат автомобиллари Беларусь, Афғонистон ва Тожикистонга амалга оширилди. Шунингдек Қозоғистоннинг Костанай шаҳридаги “СариаркаАвтоПром” заводида компания автомобилларини йирик узелли йиғиш йўлга қўйилди.

2019 йил GM Uzbekistan фаолиятида экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилинган, бугунги кунда компания мазкур йўналишдаги фаолиятини янада кенгайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда, дейилади компания маълумотида.