Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Осиё чемпионатини кучли бешликда якунлашди
21-24 апрель кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида енгил атлетика бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон жамоаси ҳисобига яна бир медал келиб тушди.
Охирги кун дастурида эркаклар ўртасида босқон улоқтириш секторида иштирок этган Суҳрод Хўжаев Осиё чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. Хўжаев мусобақада 72.85 метр натижа қайд этди.
Осиё чемпионати. Қатар.
Босқон улоқтириш, эркаклар.
1. Дилшод Назаров (Тожикистон) – 76,14 м
2. Ашраф Элсайфий (Қатар) – 73,27 м
3. Суҳроб Хўжаев (Ўзбекистон) – 72,85 м
Мазкур Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари жами 5та медаль қўлга киритишди. Уларнинг 3таси олтин, 2таси бронза медалидир. Ушбу натижа билан ўзбекистонлик енгил атлетикачилар мусобақани умумий ҳисобда бешинчи ўринда якунлашди. Биринчи ўринни Баҳрайн (11-7-4), иккинчи ўринни Хитой (9-13-7), учинчи ўринни Япония (5-4-9), тўртинчи ўринни эса Ҳиндистон (3-7-7) банд этди.
Мазкур мусобақада иштирок этган терма жамоа вакиллари 26 апрель куни Тошкентга қайтиб келишди. Уларни кутиб олиш маросимида Ўзбекистон МОҚ мутасаддилари, атлетларнинг яқинлари ва кенг спорт жамоатчилиги иштирок этишди.
Ушбу мусобақа бу спортчилар учун Токио Олимпиадасига ўзига хос тайёргарлик босқичи вазифасини ўтаб берди. Қуйида шоҳсупага кўтарилган атлетлар:
Олтин медаль эгалари:
Руслан Қурбонов – уч ҳатлаб сакраш
Надия Дусанова – баландликка сакраш
Екатерина Воронина – етти кураш
Бронза медали эгалари:
Светлана Радзивил – баландликка сакраш
Суҳроб Хўжаев – босқон улоқтириш.
Мавзуга оид
08:46 / 04.08.2024
Париж-2024. Ўзбекистонлик спортчиларнинг 4 август кунги чиқишлари
07:53 / 21.08.2023
Шавкат Мирзиёев Венгрияда енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатини томоша қилди
22:00 / 01.05.2023
Енгил атлетика. Ўзбекистон мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги осиё чемпионати якунига етди
20:09 / 06.08.2021