Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатарда Рамазон ойи арафасида 500дан ортиқ маҳсулотнинг нархи арзонлаштирилди
Қатар иқтисодиёт ва саноат вазирлиги қўшни давлатларнинг транспорт қамали боис маҳсулот етказиш борасидаги қийинчиликларга қарамасдан, муқаддас Рамазон ойи давомида арзонлаштирилган нархларда сотиладиган 500дан ортиқ маҳсулот рўйхатини эълон қилди.
"Ушбу ташаббус асосий супермаркетлар билан келишилган ҳолда амалга оширилади ва Рамазон ойи охиригача давом этади. Бу вазирликнинг аҳолини одатда муқаддас ой вақтида талаб кучаядиган маҳсулотлар билан таъминлашда ёрдам бериш ҳақидаги ваъдасига мувофиқдир. Магазинлар билан биргаликда арзонлаштириладиган маҳсулотлар рўйхатини туздик", - дейилади вазирлик хабарида.
Жорий йилда вазирлик рўйхатига ун, шакар, гуруч, макарон, сут ҳамда бир қатор ноозиқ-овқат маҳсулотлари киритилган.
Барча йирик савдо тармоқлари нархи арзонлаштирилиши керак бўлган маҳсулотлар рўйхатини олган. Вазирлик магазинлар мазкур топшириқни қандай бажараётганини билиш учун тез-тез кутилмаган текширувлар ўтказишини билдирган. Бундан ташқари, ҳукумат аҳолидан Рамазон ойида нархларни пасайтирмаган супермаркетлар тўғрисида хабар беришини сўраган.
Мавзуга оид
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
16:40 / 12.06.2026