Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон “Ватанпарвар” ташкилотида ёшлар учун кўргазмали тадбирлар ўтказилмоқда
“Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4061-сонли Қарорига асосан ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш, бугунги куннинг долзарб лойиҳаси бўлган 5 та ташаббус асосида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Ана шундай мавзудаги кўргазмали маънавий тадбирлар Хонобод тумани ўқув спорт техника клубида мунтазам ўтказиб борилади. Куни кеча ташкил этилган тадбирда ҳам тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари, ҳарбий қисм аскарлари қатнашдилар.


Ўқув спорт техника клубининг етакчи ўқитувчилари спортнинг техник ва амалий турларини тарғиб қилиш мақсадида ўқувчиларга спорт тўгараги ва секциялари аъзолари ўртасида “Ўқ отиш”, “Картинг” ва “Мотоспорт” спорт техникалари кўргазмали тақдимот ва амалий машғулотлар намойиш қилишди.
“Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят кенгаши тасарруфидаги ўқув муассасалари қошида спортнинг картинг, автокросс, авторалли, автомобил халқа пойгалари, автомобиль кўпкураши, мотокросс, триатлон, дуатлон, ёзги биатлон, ўқ отиш, авиомодель, ракетамодель, кемамодель спорти, қисқа ва ултра қисқа телефон ҳамда телеграф орқали радиоалоқа каби техник ва амалий спорт турлари оммалаштирилмоқда.



Мавзуга оид
11:30 / 09.09.2025
Қаршида “Ватанпарвар” ташкилотининг вилоят кенгаши раиси ўринбосари ушланди
14:25 / 13.12.2022
“Ватанпарвар” қордан ҳам “фойдаланмоқда”: ўрганувчилар учун “вождения” ўтказилмаяпти
14:00 / 20.03.2021
Қаршида «Ватанпарвар» боғи ишчилари ойлаб маош ололмаяпти. Бу биринчи мартаси эмас
15:34 / 08.03.2021