Қозоғистонга 4 йўналишда мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди
Ўзбекистонда фаолият юритаётган “Uzavtotrans Service” корхонаси Қозоғистоннинг 4 та шаҳрига мунтазам қатновларни амалга оширишни бошлади, деб хабар қилмоқда ЎзА.
Тошкент-Туркистон, Тошкент-Олмаота, Тошкент-Ушкунур, Чирчиқ-Ушкунур йўналишлари шулар жумласидан. Қатновлар барча қулайликларга эга замонавий автобусларда амалга оширилади. Чипталарни Тошкент автовокзали кассаларидан харид қилиш мумкин.
Қайд этилишича, Тошкент-Туркистон йўналиши чипта нархи 50 минг сўм, Тошкент-Олмаота ва Тошкент-Ушкунур йўналиши чиптаси 101 минг сўм, Чирчиқ-Ушкунур йўналиши нисбатан арзонроқ - 90 минг сўм.
Транспорт вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, яқинда “Тошкент – Нур-Султон”, “Тошкент – Тараз”, “Самарқанд – Туркистон”, “Самарқанд – Душанбе”, “Тошкент – Қозон”, “Тошкент – Уфа каби йўналишларда ҳам мунтазам қатновлар йўлга қўйилади.
Бундан олдин, Тошкентдан вилоятларга 8 йўналишда мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
23:06 / 11.11.2024
Тошкентда «гармошка» автобус билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси жароҳат олди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024