Қонунчиликда Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 10 апрель кунидан бошлаб ҳайдовчилар ўз транспорт воситаларини йўл қисмида бир қатор қилиб ҳаракат қисмига параллель ҳолатда қолдириш зарур. 

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳудуди яқинидаги йўлда ЙПХ инспекторларининг тушунтириш ишлари натижасида ҳайдовчилар ЙҲҚга мувофиқ тўхташмоқда. 

Фото: ИИББ ахборот хизмати

ИИББ хабарига кўра, ЙҲХБ ходимлари ҳайдовчилар билан суҳбат ўтказиб, уларга Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида сўзлаб беришган. 

Фото: ИИББ ахборот хизмати

“Барча ҳайдовчилар шундан ўрнак олишлари керак, ҳар доим ва ҳар ерда ўз автомобилларини бир қатор қилиб ҳаракат қисмига параллель ҳолатда қолдиришлари зарур”, - дейилади хабарда.