12:20 / 07.05.2019
19813

ИИВ лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Фото: KUN.UZ

Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни танлаш ва ўқишга қабул қилишда тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини соддалаштириш мақсадида қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар:

7-банддаги “ҳарбий” сўзи чиқариб ташланди;

14-банднинг бешинчи хатбошидаги “ҳарбий-тиббий” сўзлари “тиббий” сўзи билан алмаштирилди;

22-бандда:

биринчи хатбошидаги “ҳарбий” сўзи чиқариб ташланди;

иккинчи ва учинчи хатбошилар куйидаги таҳрирда баён қилинди:

“Номзодлар яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан ташкил этиладиган тиббий комиссия кўригидан ўтади.

Тиббий кўрикдан ўтказиш якунлари бўйича номзодга тиббий маълумотнома берилади”.

Top