Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ракеталарга қарши қуролни синовдан ўтказди
АҚШнинг НАТОнинг ракеталарга қарши мудофаа машғулотлари “Шафқатсиз қалқон-2019”да иштирок этаётган USS Roosevelt эсминеци ракеталарга қарши SM-3 ракетаси синовини ўтказди. Бу ҳақда Пентагон маълум қилди.
Ракета машғулотлар ўтаётган Шотландия соҳиллари яқинида учирилган. НАТО машғулотлари 19 майгача давом этади. Уларда НАТОнинг 9 та давлати: Канада, Дания, Франция, Италия, Нидерландия, Норвегия, Испания, Буюк Британия ва АҚШ иштирок этмоқда. Машғулотларда ҳаммаси бўлиб 13 та кема, 10 та самолёт ва 3,3 минг киши иштирок этмоқда.
10 май куни америкалик ҳарбийлар ядро заряди билан қуролланмаган Trident II баллистик ракетасини “Огайо” туридаги атом сув ости кемасидан учиргани маълум қилинганди.
Шунингдек, АҚШ 9 май куни қитъалараро баллистик ракета Minuteman III синовини ўтказган. Ракета Калифорниядаги Ванденберг базасидан учирилган.
Мавзуга оид
22:32 / 13.01.2026
АҚШ Конгрессига Гренландияни қўшиб олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди
17:05 / 13.01.2026
АҚШда Федерал захира тизими раиси Жером Пауэллга нисбатан тергов бошланди
13:02 / 13.01.2026
Украина литий қазиб олиш ҳуқуқларини америкалик инвесторларга берди
20:24 / 12.01.2026