Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео Россияга келди. Путин билан жиддий масалаларда суҳбат бўлиши кутилмоқда
АҚШ Давлат котиби Майк Помпео расмий ташриф билан Россияга ташрифини бошлади. Бу МРБнинг собиқ раҳбари ва амалдаги давлат котибининг Россияга илк ташрифи бўлмоқда. Помпео Сочида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда Россия президенти Владимир Путин билан учрашади.
Помпео ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашувдан сўнг Путин билан учрашувга йўл олади. Помпео Путин билан Венесуэла, Сурия, Корея яримороли ва Украинадаги воқеалар ҳақида гаплашиши кутилмоқда. Бундан ташқари, АҚШ давлат котиби Путин билан икки мамлакат етакчиларининг июнь ойида Осакада ўтказиладиган «Катта йигирматалик» мамлакатлари йиғилиши доирасида эҳтимолий учрашувларини муҳокама қилади.
Мавзуга оид
08:41 / 03.06.2026
Путин: рус тили филология факультетларидан ажратилиши керак
22:05 / 02.06.2026
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияга боради
22:33 / 29.05.2026
Путин Арманистоннинг Евроиттифоққа интилишига муносабат билдирди
18:09 / 29.05.2026