Спорт | 18:47 / 15.05.2019
18230
1 дақиқада ўқилади

«Бухоро» Ашурматовни истеъфога чиқарган. Унинг ўрнига номзод ҳам маълум

«Бухоро» бош мураббий Бахтиёр Ашурматовни истеъфога чиқарган. Бу маълумотни Tribuna.uz манбаси тасдиқлади. Клуб бош мураббийликка бир қатор мураббийлар номзодини кўриб чиқмоқда. Ҳозирча «Бухоро»ни бошқариш учун асосий номзод Игорь Шквирин бўлиб турибди.

«Бухоро» Суперлиганинг 8-туридан сўнг 6 очко билан 13-ўринда бормоқда. Жамоа ўтказилган ўйинларда бир марта ғалаба қозонган холос. Ашурматов шогирдлари чемпионатнинг охирги 4 та ўйинида 3 марта мағлуб бўлиб, 1 ўйинда дуранг ўйнашди. Ўтган йил ОКМК билан Ўзбекистон Кубогида ғолиб бўлган Ашурматов мавсум бошланиши олдидан «Бухоро»ни қабул қилиб олганди.

Мавзуга оид