Олий суд раиси: «Ёпиқ суд мажлисларига ҳатто мени ҳам киритишмайди»
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Суд органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.
Агентлик хабарига кўра, тадбирда Олий суд раиси Козимжон Комилов сўзга чиққан.
Унинг айтишича, суд тизими шу пайтгача эшиклари ёпиқ идора эди. Ҳозир эса суд биноларига барча фуқаролар, жумладан, журналистлар ҳам кириб чиқиши мумкин бўлди.
«Журналистлар билан ҳамкорлик қилишдаги энг катта муаммо – берилаётган материалларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш. Қонуний кучга кирмаган нарсани матбуотда чиқаришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Журналистларнинг суд мажлисига киритилмагани ҳақида менга ҳеч қандай шикоят келиб тушмаган. Агар шундай ҳолатлар бўлса, биз муаммони ҳал қилиб берамиз.
Очиқ суд мажлисларига ОАВ вакиллари киритилиши мумкин. Сизнинг (*журналистларнинг) фаолиятингизга ҳеч қандай тўсқинлик қилинмайди, фақат ички тартибга риоя қилсангиз, кифоя. Ёпиқ суд мажлисларида эса журналистлар иштирок этиши мумкин эмас. Ёпиқ суд мажлисларига ҳатто мени ҳам киритишмайди», - деди Комилов.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
19:12 / 31.10.2024