Ўзбекистон олтин-валюта захиралари сўнгги бир ой ичида 1 млрд долларга камайди. Бундан Марказий банк маълумотлари дарак беряпти.

1 май куни ҳолатига расмий захиралар 26,6 млрд долларни ташкил этган бўлса, 1 апрелда бу кўрсаткич 27,6 млрд доллар эди.

Агар тузилмага қаралса, унда ўтган ойда хорижий валютадаги захиралар кескин қисқарганини кўриш мумкин - 12,8 миллиард доллардан 11,5 миллиард долларгача.

Олтин захиралари йил бошидан буён максимал кўрсаткичга етган - 14,6 миллиард доллар (бир ой олдин 14,4 миллиард доллар эди).

Чет эл валютасидаги ҳажмларнинг пасайиши айниқса 1 март ҳолатидаги кескин ўсиш фонида ажралиб турибди:

АҚШ долларида млрд

1 январь

1 февраль

1 март

1 апрель

1 май

Олтин

14,64

14,57

14,47

14,41

14,65

Хорижий валюта

12,07

12,27

13,23