Жаҳон | 14:43 / 18.05.2019
50673
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Украина Қримни қайтариши ҳақида маълум қилди

Фото: ZUMAPRESS.com, Globallookpress

Украина президенти этиб сайланган Владимир Зеленский мамлакат Қримни қайтариб олишига ишонч билдирди.

У бу ҳақда фейсбукда жойлаштирилган, Украинада бугун нишонланаётган Қрим-татар халқи геноциди қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан қилган мурожаатида айтиб ўтди.

«Ишонаманки, Қрим татарларининг ватанини оккупациядан озод қиламиз. Қримни қайтаришга йўл қанчалик узоқ бўлмасин, биз уни қрим татарлари билан бирга босиб ўтамиз. Буни биргаликда амалга оширамиз. Эсдан чиқарманг, ҳатто энг қоронғу тун ҳам тонг билан тугайди», - деб ёзган Зеленский.

Аввалроқ, Зеленский штаби Қримнинг Россияга қўшилиши бўйича референдум натижалари тан олинмаслиги ҳақида эълон қилганди. Янги сайланган президент Қрим Россияда ҳокимият алмашганидан кейин Украина таркибига қайтиши ҳақида гапирди. 

Мавзуга оид