Спорт | 10:20 / 22.05.2019
4786
1 дақиқада ўқилади

Бензема илк марта «Реал»нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб тан олинди

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема жамоанинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Шу муносабат билан унга махсус соврин топширилди.

«Жуда ҳам бахтиёрман, чунки жаҳондаги энг яхши клуб сафида биринчи марта бу совринни қўлга киритдим. Мавсум биз учун осон кечмади, лекин кейинги мавсумда ҳаракат қилиб, барча совринларни ютмоқчимиз», – дея муносабат билдирди Бензема.

Клуб расмий сайтида қайд этилишича, Карим ноябрь, январь, март ва апрель ойлари клубнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

31 ёшли ҳужумчи бу мавсум клубнинг 53та ўйинида майдонга тушиб, 30та гол урди ва 7та голга ҳаммуаллиф бўлди.

Аввалроқ у Франция футболчилар касаба уюшмаси томонидан хориждаги энг яхши франциялик футболчи деб эътироф этилганди.

Мавзуга оид