Корея Республикасининг Бусан вилояти Ал Фатаҳ масжидида Бусан вилояти мусулмонлари ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб утди. Мусобақа Гимҳе шаҳридаги Имом Ал Бухорий жомеъ масжиди имоми Абдуғаффор Эргашевнинг тиловати билан бошланди. 

Видео: Youtube

Мусобақада Кореяда яшаб, ишлаётган Индонезия, Малайзия, Бангладеш, Покистон ва ўзбекистонлик ёш қорилар Қуръоннинг 30 порасидаги сураларни ўқиб бердилар. 

Қуръон мусобақасида Ёнгсан университети 2-босқич талабаси, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрилик Муҳаммадмустафо Ҳабибуллаев 1-ўринга лойиқ деб топилди.

Видео: Youtube

Қайд этиш жоиз, жанубий Кореяда Рамазон ойида Қуръон мусобақаси ўтказиш анъанага айланган.