Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахт ҳокимлиги: «Яқин орада Янги Тошкентни қуриш ишлари бошланади»
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Туркиянинг Эркин иқтисодий зоналар ва хорижий инвестициялар бош бошқармаси бош директори Уғур Озтурк ва қурилиш соҳасида фаолият юритувчи компаниялари вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов пойтахтда кенг миқёсда олиб борилаётган қурилиш тадбирлари ҳақида маълумот берди, дейилади ҳокимлик хабарида.
“Хусусан, яқин орада Янги Тошкентни қуриш ишлари бошланишини маълум қилди. Ҳозирда эса шаҳримизда бир неча сity’ларни барпо қилиш лойиҳалари амалга оширилаётганлигини қайд этди”, - дейилади маълумотда.
Туркиялик меҳмонлар Ўзбекистонда мавжуд салоҳият ва имкониятлар, хусусан, тобора эркинлашаётган иқтисодиёт, қулай инвестиция муҳити, тарихий шаҳарлар ва муқаддас қадамжолар уларда катта қизиқиш уйғотаётганлигини маълум қилишган. Икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга эътибор қаратиб, Тошкентдаги бунёдкорлик тадбирларида иштирок этиш таклифини билдиришган.
Билдирилишича, учрашувда ўзаро ҳамкорликка оид масалалар кўриб чиқилган.
Мавзуга оид
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
14:23 / 14.07.2026
Собиқ онкология шифохоналари ҳудуди ҳозир қанақа ҳолатда?
22:10 / 11.07.2026