Light | 12:53 / 01.06.2019
8238
3 дақиқада ўқилади

Вертикал фермалар — шаҳар иссиқхоналарининг келажаги

Йирик шаҳар манзаралари тобора баланд бинолар билан тўлдирилмоқда. Осмонўпар биноларни қуриш урфи эса ҳатто консерватив Скандинавиягача етиб борди. Масалан, Швециядаги Линчёпинг шаҳарчасида ғаройиб бино қуриш режалаштирилган. Мазкур ғаройиб иншоот вертикал иссиқхона бўлиб, шаҳар аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида сархил сабзавот ва меваларни етказиш харажатларини камайтиришга мўлжалланган. Travelask.ru ана шу бино ҳақидаги қизиқарли маълумотларни тақдим этади.

Фото: TravelAsk

Бино ноодатий меъморий ечим - офис бинолари ва иссиқхоналар гибриди. Ёруғлик ва иссиқлик максимум даражада бўлган жанубий томонда сабзавотларни етиштириш учун хоналар, бинонинг соя қисмида эса майдоннинг 2/3 қисмини эгаллаган офислар жойлашади.  Лойиҳа The World Food Building номини олди, бинони қуриш ишлари эса 2012 йилда бошланган. Лойиҳа муаллифларининг ҳисоб-китобларига кўра, ушбу вертикал иссиқхона 500 тоннадан ортиқ фойдали сабзавотларни етиштириб, 5 минг нафарга яқин шаҳар аҳолисини сарҳил маҳсулотлар билан таъминлай олади.

Фото: TravelAsk

Ўсимликлар гидропоника усулида етиштирилиши режалаштирилган. Иссиқхоналарда зарур иқлим кўрсаткичларини таъминлаш учун компьютер техникасидан фойдаланилади, етиштиришнинг айрим босқичларида эса одамлар ўрнига роботлаштирилган тизимлар ишлайди. Фермерлик шаҳарчасининг ўзи янги эмас, ана шунга ўхшаш концепциялар бутун дунёда амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқарувчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмолчиларга яқин жойга жойлаштиришга бўлган интилиши мантиқан тўғри. Ахир етказиш вақтида сақлаш муддати қисқаради, табиийки, маҳсулот сифати ҳам ўзгаради. Шунинг учун замонавий компаниялар кўкат ва сабзавотлар ишлаб чиқарувчи иссиқхона мажмуаларини мегаполисларнинг ўзида жойлаштиришмоқда. Бунинг учун ташландиқ ишлаб чиқариш биноларидан фойдаланишяпти. Шу билан бирга, айнан вертикал етиштириш билан шуғулланадиган компаниялар у қадар кўп эмас. Улар асосан АҚШ ҳудудида фаолият юритади.

Фото: TravelAsk

Ана шу каби лойиҳалар молиялаштириш, ёруғликни танлаш каби соҳаларда ностандарт техник ечимларни излаш борасида бир қатор қийинчиликларга дуч келади. Бироқ шунга қарамай, келажак - вертикал фермалар билан. Чунки айнан шундай шакл мегаполислар шароитида юқори қийматга эга жойни тежаш имконини беради.

Мавзуга оид