«Ҳуқуқий ахборот» канали маълумотига кўра, субсидия иссиқлик энергиясини тежовчи махсус қоплама — «кўрпа» билан қопланган ва (ёки) энергия самарадор «яшил» иситиш воситаларидан фойдаланаётган иссиқхоналарга берилади.

Бундай иситиш воситалари қаторига қуйидагилар киради:

  • иссиқлик насослари;

  • геотермал иситиш тизимлари;

  • қуёш иссиқлик тизимлари;

  • электр энергияси асосидаги юқори самарали иситиш тизимлари.

Қўллаб-қувватлаш йилнинг октябрдан мартгача бўлган даврида истеъмол қилинган электр энергияси харажатларига татбиқ этилади.