Экополиция ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўтказилган рейд давомида «Юқори Дархон» маҳалласи ҳудудида табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилиши аниқланди.
Хусусан, иссиқхоналардан бирининг қозонхонасида экологик талабларга риоя қилмаган ҳолда кўмир ёқилаётганлиги маълум бўлди.
Шу билан бирга, қозонхонага ўрнатилган филтр носоз ҳолатда бўлиб, бу атмосфера ҳавосига салбий таъсир кўрсатиш хавфини юзага келтирган.
Аниқланган қоидабузарлик сабабли филтр соз ҳолатга келтирилгунга қадар иссиқхона фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Масъул шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига мувофиқ жарима қўлланилди.
















