Ўзбекистон президенти 13 октябр куни иссиқхона хўжаликларини ривожлантиришга оид қарор имзолади.
Қарорга кўра, иссиқхона хўжаликларига қуйидаги имтиёзлар ва субсидиялар назарда тутилди:
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига қўшилган қиймат солиғи ставкаси нол фоиз этиб белгиланди;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва балиқ хўжалиги корхоналари учун ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни реализация қилишдан олинган фойда бўйича фойда солиғи ставкаси нол фоиз этиб белгиланди;
иссиқхона фаолиятидан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 60 фоизини ташкил этган иссиқхона хўжаликлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 2026 йил 1 январдан 2029 йил 1 январгача 1 фоиз этиб белгиланди.
2027 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача иссиқхона фаолиятидан даромадининг камида 60 фоизини ташкил этган тадбиркорлик субъектларига юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулкка солинадиган солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.
2026 йил 1 ноябрдан 2030 йил 1 апрелгача иссиқлик энергиясини тежовчи махсус қопланма “кўрпа” билан қопланган ва (ёки) энергия самарадор “яшил” иситиш воситаларидан (иссиқлик насослари, геотермал иситиш тизимлари, қуёш иссиқлик тизимлари, электр энергияси асосидаги юқори самарали иситиш тизимлари) фойдаланаётган иссиқхона хўжаликларига октябр–март ойларида истеъмол қилинган электр энергияси қийматининг 50 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги 2030 йил 1 январга қадар Тошкент вилоятининг Тошкент, Зангиота, Қибрай, Янгийўл ва Юқори Чирчиқ туманларида аҳоли томорқаларидаги иссиқхоналарни иситиш учун қуёш панеллари, иссиқлик насослари, инфрақизил иситиш мосламалари ва бошқа энергия тежамкор ускуналарни харид қилиш ҳамда ўрнатиш харажатларининг















