Ўзбекистон | 14:10 / 21.06.2019
26825
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: «Импорт — бошқа давлат фуқароларига ойлик тўлаш билан баробар»

Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида чиқиш қилган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев транспорт коммуникацияси, экспорт-импорт соҳаларини танқид қилди.

«10 йил олдин Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой йўналиши бўлганида автомобиль нархи тушган бўларди. Ҳозир автомобилсозликда 70 фоиз импорт қилинади. Қўшнилар билан муросага киришганимизда транспорт коммуникацияси бундай аҳволга тушмасди.

Ҳозир барча йўллар очилди. Ҳамма хоҳлаган товарини олиб келяпти. Сенаторлар шу товарларнинг айримларига божхона тарифини ошириш бўйича таклиф бердими? 

Энг катта муаммо - бозор топиш. Бозоримизнинг 70 фоизи Россияга тўғри келади.

Пахтанинг 75 фоизи четга экспорт қилинган. Пахта экспортидан энг кўп даромад олган натижамиз - 1 млрд 200 млн доллар бўлган. Одатда 800-900 млн доллардан ортмасди.

Ҳеч ким айтмаган пахтани шу ерда қайта ишлаб трикотаж маҳсулотлари чиқариш бўйича. Айни вақтда трикотаж маҳсулотларини ўзимизда чиқарганимиз учун 2 млрд доллар фойда оляпмиз», дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид