Жаҳон | 07:24 / 22.06.2019
19293
2 дақиқада ўқилади

Трамп агар уруш юз берса Эрон “илгари кўрмаган вайронагарчиликлар”га дуч келишини айтди

Фото: Jim Watson/AFP/Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан уруш содир бўлса бу мамлакат “илгари кўрмаган вайронагарчиликлар”га дуч келишини, аммо буни истамаётганлигини билдирди. Бу ҳақда NBC телеканали хабар берди. 

"Президент Дональд Трамп Эрон билан урушни истамаётганлигини, аммо уруш юз берса “илгари кўрмаган вайронагарчиликлар” бўлишини айтди", - дейилади телеканал хабарида.

"Аммо буни истамайман", - дея Трампнинг сўзларидан иқтибос келтиради телеканал.

20 июнь куни Эрон ислом инқилоби корпуси соқчилари Ҳурмуз бўғозида АҚШга тегишли разведка дрони уриб туширилганини маълум қилди.

Кейинроқ АҚШ бу маълумотни тасдиқлади. Эрон томони уриб туширилган дроннинг модели RQ-4 Global Hawk эканини аниқлади.

Дональд Трамп америкаликларнинг учувчисиз учиш қурилмаси уриб туширилганига жавобан Эронга зарба бериш қарорини бекор қилганига изоҳ берди. 

Трамп The New York Times нашрида Эронга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш варианти кўриб чиқилгани ҳақида берилган хабарни тасдиқлади.

«Мен бу ҳужум оқибатида қанча одам ҳалок бўлиши ҳақида сўрадим. Бир юз эллик киши, сэр, дея менга жавоб берди генерал. Зарба берилишига ўн дақиқа қолганида мен бу қарорни бекор қилдим, чунки бу уриб туширилган учувчисиз дрон учун номутаносиб жавоб бўларди», — деб ёзди президент твиттерида.

Мавзуга оид