15:20 / 26.06.2019
7521

Давид Сильва «Манчестер Сити»дан кетишини эълон қилди

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Давид Сильва​ кейинги мавсумда жамоани тарк этишини маълум қилди. 33 ёшли испаниялик футболчи бир йилдан кейин эркин агентга айланади.

«Бу сўнгги мавсумим. 10 йил мен учун етарли муддат», – дея Сильванинг сўзларини келтирган Mirror.

Сильва «Манчестер Сити»га 2010 йилда «Валенсия»дан ўтганди. У инглизлар клубида жами бўлиб 395 ўйинда майдонга тушди ва 70 гол урди. 

«Шаҳарликлар» билан у тўрт марта Англия чемпиони бўлган (2011/12, 2013/14, 2017/18, 2018/19), икки мартадан Англия Кубогида (2010/11, 2018/19) ва мамлакат Суперкубогида ғалаба қозонган (2012, 2018), тўрт  марта Англия Лигаси Кубогини (2013/14, 2015/16, 2017/18, 2018/19) қўлга киритган.

Top