«Кристал Пэлас» ҳимоячиси Аарон Уан-Биссака «Манчестер Юнайтед»га ўтди.
21 ёшли футболчи янги клуби билан ҳафтасига 80-90 минг фунт маошни кўзда тутувчи 5 йиллик шартномани имзолади. Уни яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам бор.
Битимнинг молиявий томонлари эълон қилинмади, аммо аввалроқ унинг трансфери 50 миллион фунтга тенглиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Уан-Биссака 2018 йил февраль ойида «Кристал Пэлас» таркибида дебют қилган эди. Ўтган мавсумда у АПЛ доирасида 35та ўйинда майдонга тушиб, 3та голга ҳаммуаллифлик қилган












