Жаҳон | 15:38 / 01.07.2019
6741
1 дақиқада ўқилади

Кобулдаги портлаш натижасида 30дан ортиқ киши ҳалок бўлди – ОАВ

Фото: AP Photo/Rahmat Gul

Кобулда юз берган портлаш оқибатида камида 34 киши ҳалок бўлди ва 68 киши жароҳатланди, деб хабар берди "Синьхуа" агентлиги.

Аввалроқ Al Jazeera телеканали ўнлаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилганди. Pajhwok агентлигининг билдиришича, жароҳатланганлар орасида маҳаллий телевидениенинг олти нафар журналисти ҳам бор.

Теракт мамлакат пойтахтидаги дипломатик кварталда содир этилган. Мина жойланган юк машинаси 16-полиция округида, миллий мудофаа вазирлиги биноларидан бири жойлашган ҳудудда портлатилган.  

Ушбу ҳужум учун жавобгарликни "Толибон" ҳаракати ўз зиммасига олган.

Мавзуга оид