Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда фуқарони 27 минг долларга алдаб кетган шахслар ушланди
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 29 июнь куни ИИБ ТБдан ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Уларга кўра, 2018 йил 17 ноябрь куни Сергели тумани Чоштепа кўчасида яшовчи, 25 ёшли Б.К. ва Тошкент вилояти Зангиота тумани Ўзгариш ҚФЙда яшовчи, 26 ёшли О.Х.лар Миробод тумани ҳудудида таниши, Сарбон кўчасида яшовчи, 39 ёшли А.А.ни алдаш йўли билан ишончига кириб, бирга тадбиркорлик қилишни айтган.
Бу шахслар ундан 11.600 АҚШ доллари, 2018 йил ноябрь ойи охирида яна 16.400 АҚШ долларини олиб, берган ваъдаларини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган. Б.К. ва О.Х.лар ушланганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026