Жамият | 11:43 / 02.07.2019
6189
1 дақиқада ўқилади

АҚШга юбориш баҳонасида 17 минг долларга алдаб кетган аёллар ушланди

Иллюстратив фото

2019 йил 29 июнь куни Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туман ИИО ФМБга ҳужжатлар тўплами тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Уларга кўра,  М.Улуғбек туманида яшовчи 62 ёшли Н.С. ва 46 ёшли З.И. исмли аёллар 2019 йилнинг 7 январь куни Мирзо Улуғбек тумани Асака маҳалласи ҳудудида Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи 36 ёшли М.А.га Америка Қўшма Штатларига бориш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Бу шахслар ундан 17 670 АҚШ долларини олган ва пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Н.С. ва З.И.лар қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид