Спорт | 12:00 / 05.07.2019
10875
1 дақиқада ўқилади

«Мен шу ердаман. Олға «Барса»!». Френки Де Йонг Барселонага келди

«Барселона» нидерландиялик яримҳимоячи Френки Де Йонгни таништирди. 

«Хуш келибсан, Френки», дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

«Аякс»нинг эндиликда собиқ футболчиси испаниялик журналистларга «Барселона»нинг янги футболчиси сифатида таништирилди.

«Мен шу ердаман. Олға «Барса»!», — деди футболчи испан тилида.

Де Йонг билан шартнома 5 йилга мўлжалланган. Каталонияликлар клуби қишдаёқ 21 ёшли футболчи учун 75 миллион евро тўлаган ва ушбу трансферни расмийлаштирган. Келишувга кўра, «Аякс» яна 11 миллион еврони турли бонуслар кўринишида олиши мумкин.

Мавзуга оид