Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ўқувчилар ўртасида «Яшил чироқ» мусобақасининг республика босқичи ўтказилмоқда
Мактаб ўқувчилари ўртасида мунтазам ўтказиб келинаётган «Яшил чироқ» мусобақасининг бу йилги республика босқичи Сурхондарё вилоятининг Узун туманида жойлашган Х.Қулниёзов номидаги болалар дам олиш масканида бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.



Мусобақада республикамизнинг барча вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон республикасидан келган жамоалар иштирок этишмоқда.


Сурхондарё вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати катта инспектори Аброр Чориевнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, жамоалар мусобақада жами 10 шарт бўйича беллашмоқда. Жумладан, сафда юриш, пиёдаларнинг мажбуриятлари, велосипед бошқариш, тартибга солувчининг ҳаракатлари, тез тиббий ёрдам, макетлар ясаш, техник ижодиёт, бадиий қисм, йўл ҳаракати қоидалари бўйича тест синовлари, сардорлар беллашуви. Айни дамда беллашувлар давом этмоқда.


Мусобақа якуни бўйича қўшимча ахборот тақдим этамиз.
Мавзуга оид
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
10:15 / 17.04.2026