1996 йил 20 декабрда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) доирасида қабул қилинган Ижролар ва фонограммалар бўйича шартнома ҳамда Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги шартнома 2019 йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирди.
ТИВ хабарига кўра, ҳозирги пайтда 101 мамлакат ва Европа иттифоқи БИМТнинг мазкур икки шартномаси иштирокчиси ҳисобланади.
Ушбу шартномалар «Интернет соҳасида БИМТ шартномалари» номи билан ҳам машҳур бўлиб рақамли муҳитда муаллифлик ҳуқуқи ва аралаш ҳуқуқлар ҳимоясининг асосий мезонларини белгилайди.
«Интернет соҳасида БИМТ шартномалари» муаллифлик-ҳуқуқий контентни интерактив тарзда етказиш, муаллифлик-ҳуқуқий ҳимояни чеклаш ва ижодий маҳсулотларни тарқатиш ва фойдаланишга имкон берувчи технологияларга кўмаклашиш каби соҳаларда янги технологик нуқтайи назардан мувофиқлашган ҳимоя тизимига замин яратган.















