Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида бир кунда 531 пиёда жаримага тортилди
Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати
Тошкент вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисалари комплекс таҳлил қилинганда, ҳар икки ЙТҲнинг бири пиёдани уриб юбориш ҳолатига тўғри келмоқда.
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати 17 июль куни берган маълумотга кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятида пиёдалар иштирокида 213 та ЙТҲ содир бўлган.
Қайд этилишича, қарийб 50 фоиз ҳолатда ЙТҲлар айнан пиёданинг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслиги оқибатида содир бўлган, 34 та ЙТҲда пиёда маст ҳолатда бўлган.
«Шу ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда Тошкент вилояти ҳудудида бир кунлик «Диққат пиёда!» профилактик тадбири ўтказилди. Бу тадбирда асосий эътибор қоидабузар пиёдаларга қаратилди. Кун давомида Тошкент вилояти ЙПХ инспекторлари томонидан пиёдаларга нисбатан 531 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддасига кўра, 531 фуқарога нисбатан 35 миллион 883 минг 210 сўм жарималар белгиланди», – дейилади хабарда.
Вилоят ҳудудидаги туман, шаҳарлар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп қоидабузар пиёдалар Бекобод тумани (51 та), Нурафшон шаҳри (48 та), Чирчиқ шаҳри (39 та), Бўстонлиқ тумани (32 та) ва Ангрен шаҳри (28 та)га тўғри келган.
Мавзуга оид
11:22 / 07.03.2026
Ангренда дайди итлар ҳужуми оқибатида 8 ёшли бола ҳалок бўлди
15:46 / 06.03.2026
Қибрайда тақиқланган дори воситалари савдосига чек қўйилди
14:46 / 06.03.2026
Оҳангаронда 100 дан ортиқ дарахт ва буталар ноқонуний кесиб ташланди
11:21 / 03.03.2026