Жаҳон | 00:35 / 22.07.2019
6545
1 дақиқада ўқилади

Мисрда фавқулодда вазият тартиби яна 3 ойга узайтирилди

Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий мамлакатда амал қилаётган фавқулодда вазият тартибини яна 3 ойга узайтирди.

Фавқулодда вазият тартиби 25 июлдан узайтирилади.

“Мамлакат қуролли кучлари ва миллий полицияси террорчилик намоён бўлишига қарши кураш ва уни молиялаштириш манбаларини йўқ қилиш, бутун мамлакат бўйлаб хавфсизликни мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш, давлат чегараси, жамоат ва фуқароларнинг мулкини ҳимоялаш учун барча зарурий чораларни кўриши лозим”, дейилган Миср президенти қарорида.  

Фавқулодда вазият тартиби Мисрда 2017 йил апрелда Танта ва Искандариядаги черковларда амалга оширилган терактлардан кейин жорий қилинган. Ўша ҳужумларда 45 одам ҳалок бўлган, 120 дан кўпроқ одам жароҳат олган. Ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган. Ўшандан бери фавқулодда вазият тартиби ҳукумат ва парламент маъқуллови билан ҳар 3 ойда узайтириб келинмоқда.

Мавзуга оид