Иқтисодиёт | 08:39 / 22.07.2019
9817
2 дақиқада ўқилади

Январь-июнь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 19,6 млрд долларни ташкил этди

Фото: REUTERS

2019 йил январь-июнь ойи якунларига кўра Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 19 683,2 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29,8 %га ўсди. 

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, экспорт ҳажми 8 437,6 млн. АҚШ долларга (ўсиш суръати 27,0 %) ва импорт ҳажми 14 245,6 млн. АҚШ долларига (ўсиш суръати 32,0 %) етди. Ташқи савдо сальдоси минус 2 808,0 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.

2019 йилнинг январь-июнь ойида экспорт қилинган товар ва хизматлар, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 793,5 млн. АҚШ долларга кўпроқ экспорт қилинди, товар ва хизматлар импорти ҳажми эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 726,5 млн. АҚШ долларига кўпроқдир. 

2019 йил январь-июнь ойида экспорт ҳажми 8 437,6 млн. АҚШ долларга (ўсиш суръати 27,0 %) тенг бўлди. Экспорт таркибида товарлар 81,5 % улушга эга бўлиб, булар асосан энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари (16,8 %), озиқ-овқат маҳсулотлари (9,4 %), тўқимачилик ва тўқимачилик буюмлари (9,1 %), рангли металлар ва ундан тайёрланган буюмлар (5,8 %) ҳамда қора металлар ва ундан тайёрланган буюмлар (1,7 %) ҳиссасига тоғри келмоқда. Олтин ҳажмини ҳисобга олмаган ҳолда, жами товар ва хизматлар экспорти 6 343,0 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, 24,7 %га ўсди. 

Жорий йилнинг январь-июнь ойида импорт ҳажми 11 245,6 млн. АҚШ долларига (ўсиш суръати 32,0 %) тенг бўлди. Импорт таркибида энг катта улуш машина ва асбоб ускуналар ҳамда уларнинг қисмлари (43,6 %), кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (13,3 %) ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари (8,2 %) ҳисобига тўғри келди. 

Мавзуга оид