Хитой АҚШдан Ҳонгконгдаги ишларга аралашмасликни талаб қилди
Қўшма Штатлар Ҳонгконгнинг ички ишларига аралашишдан ўзини тийиши керак. Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Хуа Чуньинга таяниб ТАСС хабар берди.
"Ҳонгконг – Хитой ҳудуди ва бу махсус маъмурий район ишларига бирор хорижий кучнинг аралашишига тоқат қилиб туролмаймиз. АҚШдан Ҳонгконгдан ифлос қўлларини тортишини талаб қиламиз", деган у.
Хуа Чуньин Америка томонининг "Ҳонгконгдаги демократия ва сўз эркинлигини ҳурмат қилиш" тўғрисидаги баёнотини у ердаги воқеаларга нисбатан мутлақо қўллаб бўлмаслигини таъкидлаган.
"Гап сўз эркинлиги ҳақида эмас, Ҳонгконг қонунчилигига зид экстремизм ва зўравонлик ҳақида бормоқда", - деган дипломат.
Бир неча ҳафта аввал Ҳонгконгда Хитойга экстрадиция қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши намойишлар бошланди. Намойишлар вақти-вақти билан шу кунгача давом этиб келмоқда ҳамда полиция билан тўқнашувлар юз берган.
Мавзуга оид
21:54
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024