Спорт | 14:40 / 26.07.2019
13948
1 дақиқада ўқилади

Клублараро жаҳон чемпионатининг ўтказилиш санаси маълум бўлди

Фото: Atsushi Tokumaru/AFLO

Клублараро жаҳон чемпионати 11-21 декабрь кунлари Қатарда ўтказилади. Бу ҳақда ФИФА сайти хабар бермоқда.

Мусобақада «Ливерпуль» (Англия, УЕФА), «Эсперанс» (Тунис, КАФ), «Монтеррей» (Мексика, КОНКАКАФ), «Ианген Спорт» (Янги Каледония, Океания ФК) ва «Ас-Садд» (Катар) иштирок этади. Яна иккита иштирокчи Либертадорес Кубоги ва Осиё Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг амалдаги ғолиби «Реал» ҳисобланади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид