Иқтисодиёт | 11:05 / 29.07.2019
16233
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси 8700 сўмлик нуқтага яқинлашмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 30 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 42,20 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8666,71 сўмга етган.

1 евро курси 34,99 сўмга тушиб, 9641,71 сўмни ташкил этган.

1 рубль эса 0,29 сўмга арзонлашиб, 136,63 сўмга тенг бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Мавзуга оид