Жаҳон | 15:11 / 29.07.2019
106558
2 дақиқада ўқилади

Энг кўп олтин захирасига эга мамлакатлар номи эълон қилинди

Фото: Bullion Vault / Flickr

Ўтган йил натижаларига кўра, жаҳон марказий банклари 1971 йилдан буён энг кўп ҳажмда – 651 тонна олтин сотиб олди. Биргина Россия 274 тонна олтин сотиб олган. У билан бирга Хитой, Венгрия, Польша, Миср, Қозоғистон ва Ҳиндистон кўп миқдорда олтин сотиб олди.

РБК Quote жаҳонда энг кўп олтин захирасига эга 10 мамлакат рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатда 1-ўринда АҚШ жойлашди – Жаҳон олтин кенгашининг маълумот беришича, бу давлатнинг олтин захираси 8133,5 тоннани ташкил этади.  

Кейинги ўринни Европада олтин захиралари бўйича рекордчи ҳисобланувчи Германия эгаллади —3367,9 тонна олтин захираси.

Юқори учликни 2451,8 тонна олтин захираси билан Италия якунлайди.

Тўртинчи ўринга 2436 тонна олтин захираси билан Франция жойлашган бўлса, Россия 2207 тонна олтин билан бешинчи ўринни эгаллади.

Хитой 1916,3 тонна олтин захираси билан 6-, Швейцария 1040 тонна олтини билан 7-ўриндан жой олди.  

Рўйхатга шунингдек, Япония (765,2 тонна), Ҳиндистон (618,2 тонна) ва Нидерландия (612,5 тонна) киритилди.

Мавзуга оид