Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда янги автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа амалга оширилади
Андижон вилоятининг Асака туманида янги автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа амалга оширилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг “2019 - 2022 йилларда Андижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган.
Андижон вилоятида 2019 - 2022 йилларда амалга ошириладиган саноат лойиҳалари рўйхатининг машинасозлик ва эҳтиёт қисмлар саноати қисмида айтилишича, Асака туманида янги автомобилларни ишлаб чиқариш ташкил этилади.
Лойиҳа ташаббускори «Жи Эм Ўзбекистон» АЖ бўлиб, лойиҳа қиймати - 2 124 300,0 млн сўм (2,1 трлн сўм). Ушбу қийматдан 637 500,0 млн сўми корхонанинг ўз маблағлари, 91 500,0 минг доллари хорижий кредит, 85 500,0 минг доллари хорижий инвестиция ҳисобидан жалб этилади.
Ҳужжатда кўрсатилишича, лойиҳани амалга ошириш натижасида 800та янги иш ўрни яратилади. Ишга тушиш муддати - 2022 йил март, масъул - «Ўзавтосаноат» АЖ.
Бундан ташқари, Асакада автомобилларга бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилади. Kapital rubber technology МЧЖ ташаббускор бўлган лойиҳа қиймати 5 500,0 млн сўм. Ишга тушиш муддати - 2019 йил сентябрь.
Шунингдек, ушбу туманда автомобилларга бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси ҳам амалга оширилади. Лойиҳа қиймати - 800,0 млн сўм, ишга тушиш муддати - 2019 йил сентябрь.
Мавзуга оид
08:25 / 14.05.2026
Дунёда қайси автомобиль брендлари етакчилик қилмоқда?
10:44 / 25.04.2026
Хитой автосаноатида AI “инқилоби” бошланди
13:24 / 28.02.2026
Ётоқхона уйидан квартира “олиб бериш” ваъдаси: тезкор тадбир натижаси
21:49 / 29.07.2025