Жамият | 09:25 / 30.07.2019
32391
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси ўзаро жанжал оқибатида ҳалок бўлди

Фото: Wikipedia

Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги элчихонаси Консуллик бўлими берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 26 июль куни Инчон шаҳрида (Корея Республикаси) ўзаро жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси И.Л. оғир жароҳатланди ва вафот этди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, полиция гумонланувчини қўлга олди ва тергов тадбирларини амалга оширмоқда.

Элчихона мазкур вазиятни назоратга олган, дейилади маълумотда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ҳамда Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Сеул шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +82-02-574-65-54, +82-02-577-36-60.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид