Жаҳон | 17:46 / 01.08.2019
30219
1 дақиқада ўқилади

102 ёшли аёл Ҳаж амалини бажариш учун Саудия Арабистонига борди 

Таиланднинг 102 ёшли фуқароси Ҳаж амалини адо қилиш учун Саудия Арабистонига борди, деб хабар беради Thai News.

Но Ланаи исмли аёл ўз ўғли билан фарз амалини бажариш учун Макка шаҳрига етиб борган. Айни пайтда у ёши энг улуғ ҳожи она ҳисобланади.

Фото: Thai News

Соғлиғи жойида бўлишига қарамай, Но Ланаи ногиронлик аравачасида ҳаракатланмоқда. У Ҳаж амалини адо қилиш учун куч-қувватини асраяпти. 

Муслима аёл анчадан буён Ҳажга боришга ҳаракат қилгани, аммо ҳар сафар режалари турли сабабларга кўра ўзгариб қолгани ҳақида гапириб берди.

Фото: Thai News

Но Ланаи Ҳаж амалини адо қилиш нафақат маънавий, балки жисмоний томондан ҳам тайёргарлик кўрган, турли машғулотларни бажарган. 

Фото: Thai News

Эслатиб ўтамиз, бу йил мусулмонлар Ҳаж амалини 9-14 август кунлари бажарадилар.

Мавзуга оид