Вазирлар Маҳкамаси “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилди.

Қарор билан Бухоро вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Бухоро вилояти Когон шаҳри ва Когон туманидан 200 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган бўш турган ер участкаларини ажратиш ҳисобига “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Ҳужжатда белгиланишича, Ахборот       технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси билан биргаликда Когон шаҳри ва Когон тумани ҳудудини, шунингдек, “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси иштирокчиларининг ишлаб чиқариш майдонларини ташқи йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан кафолатли таъминлайди.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Молия, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

икки ой муддатда “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонасининг Когон шаҳри ва Когон тумани ҳудудида транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик- коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастурини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурининг параметрларини шакллантиришда “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонасининг тасдиқланган бош режаси асосида транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси маъмурий биносини қуриш учун капитал қўйилмалар лимитларини ҳамда зарур марказлаштирилган инвестициялар ажратилишини назарда тутади.

“Ғиждувон” эркин иқтисодий зонасининг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича:

Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК” ДУК - буюртмачи этиб;

танлов асосида аниқланган лойиҳа ташкилоти — бош лойиҳа ташкилоти

этиб;

Бухоро вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар - молиялаштириш манбалари этиб белгиланди.